Камчаткада рекорд даражадаги қор ёғмоқда. Минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Дунё

Камчаткада рекорд даражадаги қор ёғмоқда. Минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилинди

43

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Камчатка ўлкасида 12 январдан буён давом этаётган кучли қор бўронлари натижасида икки киши ҳалок бўлди ва минтақада фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилди. Қор қалинлиги баъзи жойларда биноларнинг иккинчи қаватигача етиб, аҳолини уйларида қамалиб қолишига сабаб бўлмоқда.

Ёғингарчиликнинг дастлабки икки кунида бир ойлик меъёрнинг 50 фоиздан ортиғи ёғиб бўлган. Петропавловск-Камчатский шаҳрида томлардан қор тушиши натижасида икки киши вафот этган. 14 январь куни минтақага кириб келган иккинчи циклон вазиятни янада оғирлаштирган. Ўшанда шамол тезлиги сониясига 38 метргача етган.

Уйларнинг кириш қисмлари ва деразалари тўлиқ тўсиб қўйилган. Одамлар ўз автомашиналарини 2-3 метрлик қор уйумларидан чиқариб олишга мажбур бўлишмоқда.

16 январь ҳолатига кўра, минтақада асосий магистраллар ёпилган, ижтимоий объектлар ва дўконларга элтувчи йўлларни тозалаш имкони бўлмаяпти.

Шу сабаб мунтазам автобус қатновлари тўхтатилган, фақат махсус сменали автобуслар ҳаракатланмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...