Загрузка
Загрузка
Халқаро жиноий суд "Толибон"нинг тўрт нафар раҳбарини ҳибсга олишга ордер берди
Дунё

Халқаро жиноий суд "Толибон"нинг тўрт нафар раҳбарини ҳибсга олишга ордер берди

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​  Халқаро жиноий суд Афғонистондаги вазият бўйича олиб борилаётган жиноят иши доирасида "Толибон" муваққат ҳукуматининг тўрт нафар юқори мартабали вакилини ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерлардан махфийлик муҳрини олиб ташлади. 

Ҳибсга олиш ордерлари "Толибон" олий етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода, бош судья Абдул Ҳаким Ҳаққоний, таълим вазири Ҳабибулла Оға ҳамда Ҳаж ва вақф ишлари вазири Нидо Муҳаммад Надимга нисбатан чиқарилган.

Халқаро жиноий суд уларни 2021 йил августидан буён инсониятга қарши жиноятлар, жумладан, аҳолини жинсий ва сиёсий белгиларига кўра тизимли таъқиб қилиш, қотиллик, ноқонуний ҳибсга олиш, қийноқ ҳамда зўравонликларга алоқадорликда айбламоқда.

Суд хулосасига кўра, "Толибон" томонидан жорий этилган чекловлар, айниқса, хотин-қизлар ва қизларнинг таълим олиш, эркин ҳаракатланиш, ўз фикрини билдириш ва эътиқод озодлиги сингари асосий ҳуқуқларини жиддий равишда чеклаган.

Текширувлар 2021 йил 15 августдан то 2025 йил 20 январгача бўлган даврда содир этилган эҳтимолий жиноятларни ўз ичига олган.

Олдинроқ Бирлашган Миллатлар ташкилоти ​Афғонистонда "Толибон" ҳокимиятга келганидан бери аёлларнинг деярли 50 фоизи ойига атиги бир ёки икки марта уйдан ташқарига чиқиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...