Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мактаб ўқувчиларини қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Ҳукумат бу жараёнга беш йил ичида ўтишга ҳаракат қилинишини маълум қилди.
Бу ҳолат Қирғизистонда амалга оширилади. Садир Жапаров бу ҳақда Аламедин тумани аҳолиси билан учрашувда гапирган. Унинг таъкидлашича, битта планшетга барча фанлар бўйича дарсликларни жойлаштириш мумкин.
Бу ўқувчиларга математика, тарих, она тили ва адабиёт каби фанларнинг электрон китобларидан битта қурилма орқали фойдаланиш имконини беради.
Жапаров планшетларни харид қилиш учун катта маблағ талаб этилишини, бироқ улардан узоқ муддат давомида қайта-қайта фойдаланиш мумкинлигини қайд этган. Шу билан бирга, Қирғизистонда барча ўқувчиларни дарсликлар билан бепул таъминлаш режаси ҳам бор.
Президентнинг айтишича, келгуси икки йил ичида 1-синфдан 12-синфгача бўлган ўқувчиларни дарсликлар билан тўлиқ таъминлаш кўзда тутилган. Бу мақсадда дарсликларни нашр этиш учун 8,5 миллиард қирғиз соми (қарийб 165 миллиард сўм) ажратилган. Расмийлар томонидан қоғоз дарсликлардан воз кечиш бўйича аниқ жорий этиш санаси ҳали эълон қилинмаган.
Олдинроқ Қирғизистон парламентида қўшни давлатлардан сув учун ҳақ олиш масаласи кўтарилганди бироқ ҳукумат вазири президент Садыр Жапаровнинг бу борадаги қатъий позициясини эълон қилганди.

Изоҳлар мавжуд емас