Загрузка
Загрузка
Медведев Гренландия масаласида Трампга "маслаҳат" берди
Дунё

Медведев Гренландия масаласида Трампга "маслаҳат" берди

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландияни эгаллаш режаларига ўзига хос киноя билан муносабат билдирди. Унинг фикрича, агар Трамп тезроқ ҳаракат қилмаса, орол "қўлдан кетиши" мумкин.

Медведев ўзининг "Max" (Россия маҳаллий мессенжери) саҳифасида Трампни шошилишга чақирди.

Медведев ҳазил аралаш шундай ёзади:

"Трамп шошилиши керак. Текширилмаган маълумотларга кўра, бир неча кундан кейин тўсатдан референдум бўлиши ва Гренландиянинг 55 минг аҳолиси Россияга қўшилиш учун овоз бериши мумкин. Ана ўшанда ҳаммаси тугайди! АҚШ байроғида янги юлдузча пайдо бўлмайди, Россияда эса янги — 90-федерация субъекти пайдо бўлади".

Россиялик сиёсатчи Трампнинг яқинда ўзини ижтимоий тармоқларда "Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи" деб атаганини ҳам эслатиб ўтди. Медведевнинг фикрича, агар АҚШ оролни аннексия қилса, Трамп янги лавозим — Гренландия президенти вазифасини бажарувчи бўлиб олиши мумкин.

photo_2026-01-13_12-31-53.jpg

Бундан олдин АҚШ етакчиси Гренландия ороли стратегик жиҳатдан Вашингтон назоратига ўтиши шартлигини, акс ҳолда минтақада рақиб давлатлар (Хитой ёки Россия) таъсири кучайишини маълум қилганди.

Шунингдек, АҚШ Конгрессига Гренландияни аннексия қилиш (қўшиб олиш) тўғрисида қонун лойиҳаси киритилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Медведевнинг бундай баёнотлари одатда Ғарб сиёсатчиларини мазах қилиш ва Россиянинг халқаро майдондаги қатъиятини кўрсатиш мақсадида ишлатилади.

Трамп Медведевнинг "маслаҳатига" қандай жавоб бериши ҳозирча номаълум.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...