Загрузка
Загрузка
Трамп: Гренландияни албатта эгаллаймиз, акс ҳолда уни Россия ёки Хитой олади
Дунё

Трамп: Гренландияни албатта эгаллаймиз, акс ҳолда уни Россия ёки Хитой олади

114
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ Президенти Дональд Трамп Гренландия ороли стратегик жиҳатдан Вашингтон назоратига ўтиши шартлигини, акс ҳолда минтақада рақиб давлатлар таъсири кучайишини маълум қилди.

Флоридадан Вашингтонга қайтаётган самолёт бортида журналистлар билан суҳбатлашган Трамп, орол у ёки бу тарзда Америка мулкига айланишини таъкидлаган. Президентнинг фикрича, агар АҚШ ҳозироқ ҳаракат қилмаса, Гренландия Россия ёки Хитoй назоратига ўтиб кетиш хавфи остида қолмоқда ва у бунга йўл қўймаслигини қатъий билдирган.

Трамп оролни АҚШ таркибига қўшиб олиш "оддийроқ келишув" орқали амалга ошиши мумкинлигига ишонади.

Ҳозирда Гренландия Даниянинг автоном ҳудуди ҳисобланади. Бироқ Оқ уй маъмурияти Даниянинг оролни назорат қилиш ҳуқуқини шубҳа остига олмоқда.

Трамп биринчи президентлик давридаёқ оролни сотиб олишни таклиф қилган эди. 2025 йил март ойида эса у Гренландияни аннексия (Мамлакатни ёки унинг бир қисмини бошқа мамлакатга зўрлик билан қўшиб олиш) қилиш эҳтимолини ҳам тилга олган.

"Мен, биласизми, оддий йўл билан битим тузишни истардим. Аммо биз осон йўлдан бормасак, қийин йўлдан борамиз", деб айтган Трамп Оқ уйда журналистларга.

Президент ҳарбий қўмондонларга бостириб кириш режасини тузишни ҳам буюрган.

Ҳозирда 1951 йилги мудофаа шартномасига кўра, АҚШ оролни тажовузлардан ҳимоя қилиш мажбуриятини олган. Бироқ Трамп маъмурияти бу ҳимояни тўлиқ суверенитетга айлантириш ниятида. Европа Иттифоқи ва Шимолий Европа давлатлари эса Вашингтоннинг бундай иддаоларидан хавотирда эканини билдиришмоқда.

Бундан олдин Дональд Трамп маъмурияти Гренландияни АҚШ таркибига киритиш бўйича махсус йўриқнома тайёрлаганди. Режага кўра, орол аҳолисининг ўзи АҚШ таркибига киришни сўраб мурожаат қилиши учун уларга тўғридан-тўғри молиявий тўловлар ва иқтисодий имтиёзлар таклиф этилади.

Хусусан, ҳар қандай тўловнинг аниқ доллар миқдори ва логистикаси ноаниқ бўлса-да, АҚШ расмийлари, жумладан, Оқ уй ёрдамчилари ҳар бир киши учун 10 минг доллардан 100 минг долларгача бўлган рақамларни муҳокама қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...