Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Иркутск вилояти Шелехов шаҳрида Иркутск ўлатга қарши институти ходимаси Дарья Шипилованинг ўлат касаллиги сабабли вафот этгани ортидан 197 киши карантинга жойлаштирилди.
"Роспотребнадзор" марҳуманинг организмида хавфли инфекциялар топилмаганини ва лабораторияда фавқулодда авария содир бўлмаганини билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Иркутск вилоятида Бурятия раҳбари Алексей Цыденов ҳамда "Люди Байкала" 2 октябрга ўтар кечаси Шелехов шаҳри шифохонасида ўпка ўлатидан 28 ёшли Дарья Шипилова ҳаётдан кўз юмганди.
Шунга қарамай, ҳудудда санитария чекловлари кучайтирилиб, Иркутск алюминий заводида ниқоб режими жорий этилган, Байкальск шаҳри маъмурияти эса аҳолини Шелеховга бормасликка чақирган.
Шунингдек, маҳаллий аҳоли кўчаларда ҳимоя либосларидаги мутахассислар ва тез ёрдам машиналарини Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари кузатиб бораётганини кўрган.
Расмий идоралар карантиндаги шахсларда касаллик белгилари аниқланмаганини таъкидламоқда, бироқ маҳаллий ҳокимият органларининг қарама-қарши баёнотлари ва ижтимоий тармоқлардаги постларнинг ўчириб ташланиши аҳоли ўртасида хавотирларни оширган.
Аввалроқ Россиядаги ўлат хавфидан сўнг Ўзбекистонда эпидемиологик тайёргарлик кучайтирилганди.

Изоҳлар мавжуд емас