Загрузка
Загрузка
Муқаддас Каъба ёнида даҳшатли портлашнинг олди олиндими?
Дунё

Муқаддас Каъба ёнида даҳшатли портлашнинг олди олиндими?

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ижтимоий тармоқларда Маккадаги Масжидул Ҳаромда, тўғридан-тўғри Каъба яқинида худкуш террорчи ўзини портлатишга урингани акс этган видеолар ва хабарлар тарқалди. Бу ахборот интернет фойдаланувчилари ҳамда зиёратчилар орасида кескин ваҳима келтириб чиқарди.

Тарқалган тасвирларда айтилишича, номаълум шахс эгнига портловчи камар бойлаб масжид ҳудудига кирган ва уни ҳаракатга келтирмоқчи бўлган, бироқ мослама ишламай қолган. Ҳодиса жойига етиб келган хавфсизлик ходимлари уни зудлик билан қўлга олгани айтилмоқда.

Саудия Арабистони хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқ-тартибот идоралари тарқалган бу хабарларни қатъиян рад этган. Расмий баёнотга кўра, масжид ҳудудида ҳақиқатан ҳам бир шахс қўлга олинган, бироқ унда ҳеч қандай портловчи мослама ёки қурол бўлмаган.

Масъулларнинг аниқлик киритишича, ушбу шахс аслида атрофдаги зиёратчиларга халақит бериб, ножўя ҳаракатлари билан тартибсизлик келтириб чиқаргани учун ушланган. Тармоқларда "террорчи" сифатида талқин қилинган видеолар эса айнан ушбу тартиббузарнинг ушланиш жараёнидан олинган. Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўриш учун суриштирув ишлари олиб борилмоқда, Масжидул Ҳаромда хавфсизлик чоралари одатдагидек юқори даражада таъминланмоқда.

Олдинроқ ​Саудия Арабистони ҳаво мудофаа тизими Макка шаҳри жанубида Хусийлар томонидан учирилган дронни тутиб қолганди. Бу ҳақда Арабистони ҳарбий коалицияси вакили Туркий ал-Маликий хабар берган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...