Загрузка
Загрузка
АҚШда 11 сентябрь терактларида айбланаётган уч кишига ўлим жазоси берилиши мумкин
Дунё

АҚШда 11 сентябрь терактларида айбланаётган уч кишига ўлим жазоси берилиши мумкин

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ Олий суди 2001 йил 11 сентябрдаги терактлар бўйича айбланувчилар билан тузилган, уларни ўлим жазосидан озод қилиши мумкин бўлган келишувларни бекор қилиш ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқишдан бош тортди. Шу тариқа, Халид Шайх Муҳаммад ва яна икки айбланувчи судда айбдор деб топилса, уларга ўлим жазоси тайинланиши мумкин. 

Ишда Халид Шайх Муҳаммад, Мустафа ал-Ҳавсавий ва Валид бин Атташ иштирок этмоқда. АҚШ ҳукумати Муҳаммадни терактлар ташкилотчиси деб ҳисоблайди. 2024 йилда учала айбланувчи ҳам айбини тан олиш эвазига ўлим жазосидан воз кечишни назарда тутувчи келишувларга рози бўлган. 

Бироқ 2024 йил август ойида АҚШнинг ўша вақтдаги мудофаа вазири Ллойд Остин республикачи қонунчиларнинг танқидидан кейин келишувларни бекор қилган. Ҳимоя томони вазирнинг бундай қарор қабул қилиш ваколати бўлмаганини таъкидлаб, унинг ҳаракатлари устидан шикоят қилган. 

2025 йил июль ойида апелляция суди Остин ўз ваколатлари доирасида иш тутгани ҳақида қарор чиқарган. Айбланувчилар ушбу қарор устидан Олий судга шикоят қилган, аммо суд ишни қайта кўриб чиқишдан бош тортган. Натижада келишувларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор ўз кучида қолган. 

Иш Кубадаги АҚШнинг Гуантанамо ҳарбий базасида кўриб чиқилмоқда. Жараёнга, жумладан, Марказий разведка бошқармасининг махфий қамоқхоналарида айбланувчилар қийноққа солинганидан кейин олинган далилларни судда қўллаш мумкинлиги юзасидан низолар таъсир қилмоқда. 

Суд жараёнини 2028 йил июнь ойида бошлаш режалаштирилган. Агар айбланувчиларнинг айби исботланса, уларга ўлим жазоси тайинланиши мумкин. 

2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир этилган терактлар оқибатида қарийб 3 минг киши ҳалок бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳарбий суди 2001 йил 11 сентябрь терактларини ташкил этишда айбланаётган Холид Шайх Муҳаммад ва унинг уч нафар гумонланувчи шериги устидан суд жараёнини 2028 йил 5 июнга белгилаганди. Дастлаб прокуратура судни 2027 йил январда бошлашни сўраган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...