Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан Вашингтон билан муносабатларни ривожлантириш учун Хитой билан ҳамкорликни чеклашни талаб қилмайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 19 октябрь куни Самарқандга ташрифи чоғида маълум қилди.
Рубио таъкидлашича, Вашингтон минтақадаги вазиятни бошқа давлатлар билан қарама-қаршилик эмас, балки иқтисодий рақобат сифатида кўради. АҚШ компаниялари минтақа мамлакатларида бизнес имкониятлари учун тенг шароитларда рақобатлашиш имконига эга бўлиши керак.
"Гап бу ерга келиб, бошқа биров билан гаплашишни ёки бошқа давлат билан ишлашни тўхтатишни талаб қилиш ҳақида эмас. Гап мамлакатлар бизнес учун очиқ бўлган соҳаларда Америка компаниялари ҳалол рақобатлашиш имкониятига эга бўлиши ҳақида кетмоқда", — деган АҚШ Давлат котиби.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон турли давлатлар билан муносабатларни сақлаш ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга интилмоқда. АҚШ ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор.
Хусусан, C5+1 форуми доирасида Ўзбекистон ва АҚШ савдо, инвестициялар ва технологиялар соҳаларида умумий қиймати 12 миллиард долларлик 54 та келишувга эришган. Улар транспорт, энергетика, тоғ-кон саноати, молия, рақамли технологиялар, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини қамраб олади.
Олдинроқ Мирзиёев Марко Рубио ва Сержио Горни давлат мукофотлари билан тақдирлаганди.

Изоҳлар мавжуд емас