Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат ҳукумати 2 август куни Конституция талабларига мувофиқ истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу қарор янги сайланган тўққизинчи чақириқ Миллий ассамблеянинг биринчи йиғилиши бошланиши муносабати билан қабул қилинади.
Хорижий оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, Пашинян Вазирлар Маҳкамасининг сўнгги йиғилишида мазкур таркибдаги ҳукумат ўз фаолиятини якунлаётганини таъкидлаган.
Конституцияга мувофиқ, Миллий ассамблеянинг биринчи йиғилиши бошланиши билан амалдаги ҳукумат ваколатларини топширади. Шу билан бирга, янги ҳукумат шакллангунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ўз вазифаларини бажаришда давом этади.
Ҳукумат истеъфосидан сўнг мамлакат президенти парламентда кўпчилик ўринни эгаллаган ҳукмрон "Фуқаролик шартномаси" партияси томонидан кўрсатилган номзодни бош вазир лавозимига тайинлаш жараёнини бошлайди.
Олдинроқ Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер истеъфога чиққанини эълон қилганди.

Изоҳлар мавжуд емас