Загрузка
Загрузка
Тайёргарлик вақтида бир ўқувчи ҳалок бўлган "Андижон полькаси"ни Гиннес рекордлар китобига киритиш учун 730 миллион сўм ажратилди
Жамият

Тайёргарлик вақтида бир ўқувчи ҳалок бўлган "Андижон полькаси"ни Гиннес рекордлар китобига киритиш учун 730 миллион сўм ажратилди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Андижон вилояти ҳокими "Андижон полькаси" рақсини Гиннес рекордлар китобига киритиш ва лойиҳани халқаро даражада тарғиб қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун вилоят бюджетининг 2026 йилги захира жамғармасидан 730 млн сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди. 

Қарор вилоят ҳокимлиги котибияти раҳбари Э.Холмирзаевнинг хизмат хати ҳамда вилоят маданият бошқармасининг мурожаати асосида қабул қилинган.  Мазкур маблағ рекорд ўрнатиш ва лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий ишларга йўналтирилади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июнь ойи охирида Андижонда минглаб иштирокчилар қатнашган оммавий "Андижон полькаси" рақс тадбири ўтказилган ва шундан сўнг ушбу рақс расман Гиннес рекордлар китобига киритилган.

Аммо бу рақс тадбирига қатнашиш учун кетаётган 14-мактаб ўқувчилари иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берганди. Тўқнашув оқибатида шифохонага ётқизилган мактаб ўқувчиларидан бири шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этган эди

Мутасадди ташкилотлар бу ҳолат учун, ҳатто, узр ҳам сўрашмаганди. Аммо бир рекордни деб ёш бола бу дунёни тарк этди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...