Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Покистоннинг Сват водийсидаги полиция участкаси яқинида содир этилган суиқасд портлаши оқибатида 14 киши ҳаётдан кўз юмди. Намойишчилар йиғилган ҳудуд яқинида юз берган ушбу ҳодисада яна 22 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олди.
Хорижий оммавий ахборот воситалари маълум қилишича, фожиа маҳаллий аҳоли зўравонликларга қарши тинч акция ўтказаётган вақтда содир бўлган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари гумонланувчини текшириш учун тўхтатишга уринганда, террорчи-хукуш ўзидаги портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган.
Шунингдек, мамлакат Президенти Осиф Али Зардорий ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф ушбу ҳужумни кескин қоралаб, марҳумларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган.Давлат раҳбарлари терроризм батамом йўқотилгунига қадар кураш тўхтамаслигини алоҳида таъкидлаган.
Ҳозирда хавфсизлик кучлари воқеа жойини ўраб олиб, қидирув ҳамда суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Олдинроқ Покистоннинг Балужистон вилоятидаги кўмир конида кучли портлаш оқибатида 32 нафар кончи ҳалок бўлганди.

Изоҳлар мавжуд емас