Загрузка
Загрузка
Сербияда ҳокимият тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Жабрланганлар бор
Дунё

Сербияда ҳокимият тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Жабрланганлар бор

57
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сербиянинг бир қатор шаҳарларида, жумладан, Белград, Нови-Сад, Ниш ва Крагуевацда мухолифат намойишлари иштирокчилари, ҳукмрон Сербия тараққийпарвар партияси (SNS) тарафдорлари ва полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.

Расмийларни хабарига кўра, ўнлаб одамлар, жумладан, камида 16 нафар полициячи жароҳатланган. Асосий воқеалар Нови-Садда содир бўлди, у ерда SNS идораси яқинида партия тарафдорлари ва мухолифатчилар бир-бирларига пиротехника, тошлар ва бошқа нарсаларни улоқтиришди, шундан сўнг муштлашувлар бошланди. Полиция куч ишлатиш орқали иштирокчиларни ажратишга ҳаракат қилди.

Президент Александр Вучич тартибсизликларга алоқадор бўлганларнинг барчаси қўлга олинишини айтиб, "ташқи кучлар"ни вазиятни беқарорлаштиришга уринишда айблади ва "босқинчиларга шафқат бўлмаслигига" ваъда берди.

Сербияда норозилик намойишлари 2024 йил ноябрь ойида Нови-Сада вокзалида темир-бетон соябон қулаб тушиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлганидан бери давом этмоқда. Мухолифат ҳокимиятни коррупция, самарасиз бошқарувда айблаб, муддатидан олдин сайлов ўтказишни талаб қилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...