Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Грузия пойтахти Тбилисининг Поничала ҳудудида 19 ноябрь куни беш қаватли турар жой биносида газ портлаши содир бўлди. Ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлган, яна беш киши шифохонага ётқизилган.
Маълум қилинишича, қутқарувчилар вайроналар остида қолган олти кишининг жасадини топган. Жабрланувчилар орасида икки нафар бола ҳам бор. Вайроналар орасидан тирик ҳолда олиб чиқилган уч ёшли қизчанинг аҳволи қониқарли деб баҳоланган. Шифохонага ётқизилган беш кишидан бирининг аҳволи оғир.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга бешинчи қаватдаги хонадонда газ иситиш мосламасининг носозлиги сабаб газ тўпланиши олиб келган. Портлаш кучидан бино томининг бир қисми, қаватлараро ёпмалар ва зинапояларнинг айрим қисмлари вайрон бўлган.
Қутқарув ишлари қарийб 15 соат давом этган. Бинонинг ҳолати текширилгандан кейин икки подъезд яшаш учун яроқсиз деб топилган ва 28 та оила вақтинча меҳмонхоналарга жойлаштирилган. Ҳодиса юзасидан хавфсизлик қоидаларини бузиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Олдинроқ Қатарнинг Рас-Лаффан саноат шаҳрида жойлашган суюлтирилган табиий газ (LNG)ни қайта ишлаш заводида кучли портлаш юз бериб, камида 13 киши ҳалок бўлганди ва ўнлаб инсонлар жароҳат олганди.

Изоҳлар мавжуд емас