Загрузка
Загрузка
Тоқаев: Қозоғистон "супперпрезидент"лик бошқарувидан воз кечади
Дунё

Тоқаев: Қозоғистон "супперпрезидент"лик бошқарувидан воз кечади

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат бошқаруви тизимида катта ўзгаришлар бўлишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, давлат бошқаруви "Кучли Президент – Таъсирли Парламент – Ҳисобдор Ҳукумат" концепцияси асосида қайта қурилади. Янги моделга ўтилаётгани ҳақида ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида хабар берилди.

Қўшни давлат раҳбарининг таъкидлашича, Қозоғистон суперпрезидентлик бошқарув шакли билан узил-кесил хайрлашиб, кучли Парламентга эга президентлик республикасига айланмоқда. Янги Конституция лойиҳасига киритилган ўзгаришлар ҳокимият ваколатларини қайта тақсимлаш, тийиб туриш ва мувозанат тизимини кучайтириш ҳамда барча сиёсий институтларнинг самарадорлигини оширишни кўзда тутади.

Қайд этишича, 2019 йилдан бери амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади "Инсон давлат учун эмас, давлат инсон учун" тамойилини ҳаётга татбиқ этишдан иборат. Тоқаев 2022 йилдаги конституциявий ислоҳотлар Қозоғистоннинг сиёсий қиёфасини ўзгартиргани ва бу таклиф уларнинг мантиқий давоми сифатида "давлат инсон учун" тамойилини асосий ўринга чиқаришини таъкидлади. Яъни, ушбу тизим бошқарувни тўлиқ янгилашга ва ижро ҳокимиятининг халқ олдидаги масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Аввалроқ Қозоғистон етакчиси Миллий Қурултой йиғилишида мамлакатда янги даврни бошлаб берувчи муҳим ташаббусларни илгари сурган эди. Давлат раҳбари парламент ислоҳоти, миллий ўзлик ва халқаро тинчлик масалаларига алоҳида тўхталиб, бошқарувда янги лавозим жорий этишни таклифини киритган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...