Загрузка
Загрузка
Трамп АҚШни 66 та халқаро ташкилот ва шартномалардан чиқаришга оид меморандумни имзолади
Дунё

Трамп АҚШни 66 та халқаро ташкилот ва шартномалардан чиқаришга оид меморандумни имзолади

38
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Дональд Трамп Америка манфаатларига зид деб топилган 66 та халқаро тузилма, конвенция ва шартномалардан чиқиш тўғрисидаги тарихий меморандумни имзолади.

2026 йил 7 январь куни Оқ уй томонидан эълон қилинган ушбу ҳужжат АҚШнинг кўп томонлама халқаро тизимдан энг йирик чекиниши сифатида баҳоланмоқда. Рўйхатга 31 та БМТ тизимидаги ва 35 та БМТга алоқадор бўлмаган ташкилотлар киритилган. Давлат котиби Марко Рубио ушбу қарорни Трампнинг сайловолди ваъдаларини бажариш ва "Америкага қарши, фойдасиз ва исроф қиладиган" бюрократик тузилмаларни молиялаштиришни тўхтатиш йўлидаги муҳим қадам деб атаган.

Рўйхатга тушган асосий ташкилотлар ва соҳалар иқлим ўзгариши, аксилтеррор, "БМТ-Аёллар" тузилмаси ва БМТнинг Тинчликни сақлаш комиссияси билан боғлиқ бўлиб, бу бир қатор ҳавфли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Трамп маъмурияти ушбу ташкилотларни АҚШ суверенитетини чеклашга уринишда ва глобалистик кун тартибини илгари суришда айбламоқда.

Эндиликда улар "Америка биринчи" сиёсати доирасида халқаро майдонда фақат АҚШ миллий устуворликларига мос келадиган лойиҳаларда иштирок этмоқчи.

Экспертларнинг фикрича, айниқса БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенциясидан чиқиш АҚШни глобал иқлим дипломатиясидан тўлиқ узиб қўяди. Ушбу шартнома 1992 йилда Сенат томонидан ратификация қилингани сабабли, Трампнинг бу қарори келгусида ҳуқуқий баҳсларга ва суд жараёнларига сабаб бўлиши мумкин.

Давлат департаменти бошқа халқаро ташкилотларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқиш ҳали давом этаётганини ва рўйхат кенгайиши мумкинлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 июлдан бошлаб АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ўз фаолиятини ҳам расман тўхтатганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...