Загрузка
Загрузка
Трамп Эронга қарши "мисли кўрилмаган иқтисодий уруш ва изоляция" бошланганини эълон қилди
Дунё

Трамп Эронга қарши "мисли кўрилмаган иқтисодий уруш ва изоляция" бошланганини эълон қилди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши "мисли кўрилмаган миқёсда иқтисодий уруш ва изоляция" бошланаётганини маълум қилди. У Теҳрон Вашингтон билан келишув тузиш имкониятидан фойдаланмаганини билдириб, Эронга иқтисодий босимни кескин кучайтиришини айтди.

Трамп бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган. У ўз ташаббусини "ҳар қандай мамлакатга қарши қўлланган энг вайронкор иқтисодий операция" деб атаган.

АҚШ президентининг таъкидлашича, Эронга иқтисодий ёрдам кўрсатадиган давлатлар ҳам Вашингтон босимига дуч келиши мумкин. Хусусан, Эронга молиявий, тижорий ёки бошқа кўринишда ёрдам берган давлатларнинг молия институтлари, компаниялари, аэропортлари ёки давлат тузилмалари "улкан иқтисодий оқибатлар"га дуч келишидан огоҳлантирилган.

Трамп, шунингдек, Эрон билан боғлиқ нефть контрабандаси, своп линиялари, нақд пул ўтказмалари, айирбошлаш шохобчалари, кема реестрлари ва ниқобловчи компаниялар орқали амалга оширилаётган операцияларни тўхтатиш талабини қўйган.

У иттифоқчиларини ҳам Эронни изоляция қилишда АҚШни қўллаб-қувватлашга чақирган. Трамп бу босқични "иқтисодий D-Day" деб атаган.

АҚШнинг янги чоралари Эрон ва Вашингтон ўртасидаги келишув бўйича музокараларда таранглик сақланиб қолаётган бир пайтда эълон қилинди. Reuters маълумотига кўра, Трампнинг баёнотида янги чораларнинг аниқ механизмлари ҳозирча тўлиқ очиб берилмаган.

Олдинроқ Эрон Олий раҳбари Моджтаба Хоманаийнинг идораси мамлакатнинг асосий хавфсизлик органи — Олий миллий хавфсизлик кенгашига янги раҳбар тайинлаганди. Ислом Инқилоби Қўриқчилари корпусига 1981–1997 йилларда қўмондонлик қилган Моҳсен Резоий кенгаш котиби этиб тайинланган, шунингдек, Олий раҳбарнинг мазкур кенгашдаги вакили бўлган. Шунингдек, Эронда қатор юқори ҳарбий лавозимларга янги раҳбарлар тайинланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...