Загрузка
Загрузка
Туркиядаги металлургия заводида портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳатланди
Дунё

Туркиядаги металлургия заводида портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳатланди

41
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Туркиянинг Измир вилояти Алиага туманидаги HABAŞ Demir-Çelik металлургия заводида портлаш содир бўлиб, кейин ёнғин чиқди. Измир вилояти губернаторлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган, 14 киши жароҳатланган.

Ҳозирда завод ҳудудида қолиб кетган 10 нафар ходимни қидириш-қутқариш ишлари давом этмоқда. Хабарларга кўра, портлаш 9 ноябрь куни соат 12:00 атрофида заводда содир бўлган.

Ҳодисадан кейин корхона ҳудудидан қуюқ тутун кўтарилган ва ёнғин чиққан. Воқеа жойига ўт ўчириш, тез тиббий ёрдам ҳамда қутқарув хизматлари юборилган.

Измир вилояти губернаторлиги дастлабки маълумотларга кўра, портлаш суюқ металл қуйиш жараёнида кўприк кран узилиб, электр ёйли печга тушиши оқибатида юз берган бўлиши мумкинлигини билдирган.

Ҳодиса сабабларини аниқлаш учун текширув бошланган. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.  Уларнинг уч нафари оғир аҳволда экани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг шимоли-ғарбидаги масжидда портлаш юз бериб, камида 16 киши ҳалок бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...