Загрузка
Загрузка
Янги эълон қилинган "Эпштейн файллари"да Трампга қарши айбловлар мавжуд
Дунё

Янги эълон қилинган "Эпштейн файллари"да Трампга қарши айбловлар мавжуд

85
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ Адлия вазирлиги Жеффри Эпштейн иши доирасида илгари жамоатчиликка маълум бўлмаган ҳужжатлар тўпламини очиқлади. Ушбу материаллар орасида Федерал тергов бюроси (FBI) томонидан бир аёл билан ўтказилган суҳбат баённомалари мавжуд бўлиб, унда аёл 1980-йилларда, ҳали вояга етмаган пайтида Дональд Трамп томонидан жинсий зўравонликка учраганини даъво қилган. 

Аввалроқ Эпштейн ишига доир 3 миллион саҳифадан ортиқ ҳужжатни, шу жумладан 2000 дан зиёд видео ва 180 мингта тасвирни эълон қилганди ва Трамп ва миллиардер Илон Маскка нисбатан бир қатор иддаолар пайдо бўлганди.

Даъвогар аёлнинг сўзларига кўра, у 13 ёшдан 15 ёшгача бўлган даврда Эпштейн томонидан Трамп билан учраштирилган ва ўша пайтда зўровонликка учраган. ФҚБ билан ўтказилган учта алоҳида интервьюда у воқеа тафсилотлари ва қандай қаршилик кўрсатгани ҳақида кўрсатма берган. 

Мазкур "302-сонли файллар" деб номланувчи ҳужжатлар олдин эълон қилинган материаллар орасида бўлмаган. Журналистлар Эпштейннинг ҳамкори Гилейн Максвелл адвокатларига берилган рўйхатда мавжуд бўлган бу файллар оммавий эълон қилинган тўпламдан тушиб қолганини пайқаб қолишган. 

Вазирлик ушбу ҳужжатлар аввалроқ "такрорий" деб нотўғри таснифлангани сабабли эълон қилинмай қолганини билдирган. Эндиликда ҳужжатларнинг тўлиқ (таҳрир қилинмаган) версиялари Конгресс аъзоларига кўриб чиқиш учун тақдим этилади. 

Президент Дональд Трамп матбуот котиби Каролин Ливитт бу айбловларни "мутлақо асоссиз" деб атаган ва даъвогар аёлни "мураккаб жиноий ўтмишга эга ва руҳий жиҳатдан беқарор" шахс сифатида таърифлаган. 

The Miami Herald нашри мухбири Жули Брауннинг сўзларига кўра, Адлия вазирлиги расмийлари аёлни ишончли деб топишган, акс ҳолда уни тўрт маротаба сўроқ қилишмаган бўларди. 

Мустақил тадқиқотчилар ҳали ҳам камида 37 саҳифалик қўшимча ҳужжатлар, жумладан, ички ёзишмалар яширин қолаётганини таъкидламоқдалар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...