Загрузка
Загрузка
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда қарийб 13 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширади
Иқтисод

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда қарийб 13 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширади

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масато Канда билан учрашув ўтказди. Банк мамлакатимизда умумий қиймати 12,5 миллиард долларга тенг бўлган лойиҳаларни амалга оширади. Бу ташаббус 2030 йилгача мўлжалланган янги ҳамкорлик дастури доирасида кўзда тутилган.

Давлат раҳбари мазкур дастур Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва аҳоли фаровонлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини қайд этган.

Учрашувда томонлар кенг кўламли ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилган. Сўнгги йилларда ОТБ Ўзбекистоннинг муҳим стратегик шеригига айлангани, умумий лойиҳалар портфели қарийб 16 миллиард долларни ташкил этаётгани таъкидланган.

Шунингдек, темир ва автомобиль йўллари, энергетика, сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги ҳамда хусусий секторни ривожлантириш бўйича қатор йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилган.

Янги дастур доирасида ипотека бозори, тадбиркорлик, ёшлар ва аёллар фаоллигини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, рақамли инновациялар ва махсус иқтисодий зоналар инфратузилмасини ривожлантириш устувор йўналишлар сифатида белгиланган.

Учрашув якунида 2030 йилгача бўлган шериклик дастурини алмашиш маросими бўлиб ўтган.

Бундан олдин ҳам ОТБ Ўзбекистонга кичик ва аёллар бизнесини молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион доллар ажратганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...