Ўзбекистон ва ОТБ 112 миллион долларлик чиқиндиларни бошқариш лойиҳасини муҳокама қилди
Иқтисод

Ўзбекистон ва ОТБ 112 миллион долларлик чиқиндиларни бошқариш лойиҳасини муҳокама қилди

63

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон ҳамда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда 112 миллион долларлик чиқиндиларни барқарор бошқариш лойиҳасини илгари суриш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.

Президентнинг атроф-муҳит масалалари бўйича маслаҳатчиси ва Миллий қўмита раиси Азиз Абдуҳакимов ҳамда ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао-Арая ўртасидаги музокараларда чиқиндиларни бошқариш тизимини модернизация қилиш ва 4 миллионга яқин аҳоли учун тозалаш хизматлари сифатини ошириш асосий мавзу бўлган.

Шунингдек, томонлар чўлланиш ва чанг-бўронларига қарши курашиш, ҳаво сифатини яхшилаш ҳамда сунъий интеллект ва сунъий йўлдош маълумотлари асосида иқлим мониторинги миллий платформасини яратиш ташаббусларини муҳокама қилганлар.

Музокаралар якунида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш ва зарур молиявий ресурсларни сафарбар этиш бўйича келишувга эришилган.

Олдинроқ Осиё тараққиёт банки Марказий ва Ғарбий Осиё минтақасида, жумладан Ўзбекистонда рақамли трансформацияни қўллаб-қувватлаш ҳамда барқарор иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида 1 миллион долларлик минтақавий техник ёрдам лойиҳасини маъқуллаганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...