Загрузка
Загрузка
Рақобат қўмитаси "TBC Bank Group"га Ўзбекистондаги "OLX"ни сотиб олишга рухсат берди
Иқтисод

Рақобат қўмитаси "TBC Bank Group"га Ўзбекистондаги "OLX"ни сотиб олишга рухсат берди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Рақобат қўмитаси Бирлашган Араб Амирликларида рўйхатдан ўтган ва TBC Bank Group таркибига кирувчи Tapuz Limited компаниясига OLX Classifieds жамиятининг 100 фоиз улушини сотиб олишга расман рухсат берди. Мазкур битим бўйича келишув дастлаб 2025-йилнинг август ойида бошланган. 

Рақобат қўмитаси ушбу битимни тасдиқлаш жараёнида TBC Bank гуруҳининг Ўзбекистон рақамли бозоридаги мавқеини, хусусан, TBC Bank рақамли тижорат банки ҳамда Payme онлайн тўлов хизматининг ўрни ҳамда OLX платформасининг рақамли платформалар соҳасидаги устун мавқеини инобатга олган.

Бозор рақобатини сақлаб қолиш ва монополияни олдини олиш мақсадида харидор компанияга бир қатор қатъий талаблар қўйилган. Унга кўра, TBC Bank Group назоратидаги рақамли платформалар OLX хизматларига бир томонлама ёки асоссиз тарзда таъсир кўрсатмаслиги, платформада тўпланадиган маълумотлардан рақобатни чеклаш мақсадида фойдаланмаслиги ҳамда OLX фойдаланувчилари ва рақобатчи компаниялар мижозларининг шахсий маълумотларини ноқонуний ишлатмаслиги шарт этиб белгиланган. 

Шунингдек, фойдаланувчилар OLX платформасида тўлов қилиш жараёнида фақат Payme ёки TBC Bank иловаларидан фойдаланишга мажбур қилиниши мумкин эмас, барча рақобатчи тўлов хизматлари учун тенг имкониятлар яратилиши таъминланиши керак.

Tapuz Limited инвестиция фаолияти билан шуғулланувчи холдинг компанияси бўлса, OLX Group дунёнинг 30 га яқин мамлакатида онлайн савдо ва хизмат кўрсатиш платформаларини бошқариб келувчи йирик тармоқ ҳисобланади. Мазкур харид TBC Bankнинг Ўзбекистондаги рақамли экотизимини янада кенгайтириб, банк хизматлари ва электрон тижоратни ўзаро интеграция қилиш имконини беради. Битим иштирокчилари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этиш мажбуриятини олган.

Олдинроқ OLX онлайн эълон жойлаштириш хизматлари бозорида монополист сифатида тан олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...