Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин
Иқтисод

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

49
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда банкоматларни маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Бугун Президент иштирокидаги йиғилишда ўтган йили мамлакатга 9 мингта банкомат импорт қилингани ва бунинг учун 50 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлангани маълум қилинди.

Савдо ва кўнгилочар мажмуалар, янги уй-жой массивлари кўпайиб бораётгани сабабли банкоматларга талаб янада ортиши кутилмоқда. Шу муносабат билан ички бозор эҳтиёжини ҳисоблаш, зарур технологияларни ўзлаштириш ва инвесторларни жалб қилиш орқали банкоматлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда саноатда маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин бўлган бошқа йўналишлар ҳам тилга олинди. Хусусан, Тошкент вилоятида энергия батареялари ва электроника учун юпқа мис фольгаси, Жиззахда электромобиллар учун инвертор ва қувватлаш қурилмалари, Наманганда сув насослари учун энергия тежамкор электр двигателлари ишлаб чиқариш имкониятлари бор.

Қорақалпоғистонда эса серверлар учун узлуксиз электр таъминоти ва совитиш тизимларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклиф этилди.

Аввалроқ Ўзбекистон Марказий банки банклар ва тўлов ташкилотларидан банкоматлар инфратузилмаси сифатини оширишни ва мижозлар муаммоларини ҳал қилишни тезлаштиришни талаб қилганди. Регуляторнинг таъкидлашича, нақд пул бермасдан маблағларни ҳисобдан чиқариш, пулни қайтаришни кечиктириш ва бажарилмаган операциялар учун комиссияларни ушлаб қолиш ҳолатлари фуқароларнинг мулкий манфаатларига бевосита таъсир қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...