Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 2027 йилдан пахта қўлда терилмайди
Жамият

Ўзбекистонда 2027 йилдан пахта қўлда терилмайди

153
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда 2027 йилдан пахта ҳосилини тўлиқ машинада йиғиб-теришга ўтиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов матбуот анжуманида маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, жорий мавсумда пахта йиғим-теримида қарийб 3 мингта комбайн қатнашган. Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳосилни машинада йиғиш тўлиқ йўлга қўйилган. Мамлакат бўйича эса пахтанинг 85 фоизи техника ёрдамида териб олинган.

Механизациялаштиришдаги асосий муаммолардан бири — боғлар орасида жойлашган кичик майдонлар ва комбайнлар кира олмайдиган ерлардир. Бундай ҳудудлар қарийб 53 минг гектарни ташкил этади. Келгусида уларда пахта етиштиришни тўхтатиб, ўрнига сабзавот ва бошқа озиқ-овқат экинларини экиш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги аввалроқ комбайнларнинг бурилиши учун дала четларида ҳам қўл меҳнати зарурлигини тушунтирган эди. 12 октябрь ҳолатига кўра, шу усулда 174 минг тонна пахта терилган. Яна 674 минг тонна ҳосил техника кира олмайдиган кичик майдонлар ҳиссасига тўғри келган.

Машинада теримга тўлиқ ўтиш учун қишлоқ хўжалиги техникаси паркини кенгайтириш билан бирга пахта етиштириш усулларини ҳам ўзгартириш талаб этилади. Қўл меҳнати қисқариши натижасида бўшайдиган ишчи кучини тўқимачилик саноатида янги иш ўринлари яратиш орқали банд қилиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда Ўзбекистонда 5 миллион тоннадан ортиқ пахта ҳосили йиғиб олинган. Президент Шавкат Мирзиёев бу натижани Янги Ўзбекистон тарихидаги рекорд деб атаган. Фермерларнинг кутилаётган соф фойдаси эса 13–14 триллион сўмга баҳоланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...