Загрузка
Загрузка
Хоразмда оталик масъулиятини бажармаган "эркак"лар жазоланди
Ҳодисалар

Хоразмда оталик масъулиятини бажармаган "эркак"лар жазоланди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида фарзандлари учун алимент тўлашдан бўйин товлаган икки қарздор 15 суткага маъмурий қамоққа олинди. Уларнинг тўрт нафаридан жами 102,4 миллион сўм алимент қарзи йиғилган. Суд жараёнида қарздорлардан бири 55,7 миллион сўмни тўлаган, яна бири ундирувчи билан ярашган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбирига Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби хабар берди.

Мажбурий ижро бюросининг Ҳазорасп тумани бўлимида алимент тўловларини ўз вақтида амалга оширмаётган шахсларга нисбатан сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда тўрт нафар қарздорнинг маъмурий ишлари кўриб чиқилди.

Маълум қилинишича, бир эркак бир нафар фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган бўлса-да, мажбуриятини бажармаган. Натижада унинг алимент қарзи 55,7 миллион сўмга етган.

Яна бир фуқаронинг бир нафар фарзанди учун 20,2 миллион сўм, бошқа бирининг бир нафар фарзанди учун 16,7 миллион сўм, тўртинчи қарздор отанинг эса икки нафар фарзанди учун 9,8 миллион сўм алимент қарзи тўпланган.

Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочиси томонидан қарздорларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ҳужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига асосан жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп тумани судига юборилган.

Судда энг катта қарз сўммасига эга эркакни 55,7 миллион сўм қарзини тўлагани, яна бири эса ундирувчи билан ўзаро келишиб ярашгани сабабли уларга нисбатан маъмурий ишлар тугатилган. Қолган икки қарздорга суд қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Аввалроқ Наманган вилоятида алимент қарзини узоқ вақт давомида тўламагани учун қидирувга берилган ота масъул ходимлар томонидан тунги клубда аниқланганди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...