Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Wildberries компанияси республикада "А" синфидаги йирик логистика мажмуасини барпо этиш бўйича инвестиция битимини имзолади.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳужжат 6 октябрь куни Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг III пленар мажлиси якунлари доирасида имзоланган.
Тадбир давомида икки мамлакат ўртасида вилоятлараро ҳамкорликка оид жами тўртта муҳим келишувга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Wildberries маркетплейси дрон ҳужумлари ортидан логистика тизимининг бир қисмини хорижга кўчиришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Компания узоқ муддат сақланадиган товарларни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь омборларида жойлаштиришни кўриб чиққан, айрим маҳсулотлар эса аллақачон хорижий омборларга йўналтирила бошлангани айтилган.

Изоҳлар мавжуд емас