Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдоси 8 миллиард доллардан ошди
Иқтисод

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдоси 8 миллиард доллардан ошди

50
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  2025 йилда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 8,3 миллиард  долларни ташкил этди. Бу 2017 йилдаги кўрсаткичдан 3,1 баробар кўп. Озарбайжон билан савдо ҳажми эса шу даврда 32,5 миллион  доллардан 307,3 миллион  долларга ошиб, 9,5 баробарга кўпайган.

Бу маълумотлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 7–9 октябрь кунлари Аваза шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг 8-Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиши арафасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тақдим этилган.

Марказ маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдосида энг катта улуш Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган. Мамлакат билан савдо ҳажми 5 миллиард  долларга етиб, минтақавий савдонинг 60,2 фоизини ташкил этган.

Шунингдек, 2025 йилда Марказий Осиё давлатларидан Ўзбекистонга 1,3 миллиард  доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар жалб қилинган. 2026 йил август ҳолатига кўра, ушбу мамлакатлар капитали иштирокида Ўзбекистонда 2 538 та корхона фаолият юритган.

Озарбайжон билан иқтисодий алоқалар ҳам сезиларли даражада кенгайган. 2025 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 307,3 миллион  долларни ташкил этган. 2017 йилда эса бу кўрсаткич 32,5 миллион  доллар бўлган.

Ҳозирда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги 503 та корхона фаолият юритмоқда. 2025 йилда Озарбайжондан Ўзбекистон иқтисодиётига 173,7 миллион  доллар инвестиция киритилган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоб-китобларига кўра, учинчи мамлакатлардан импортнинг бир қисмини Марказий Осиё давлатларининг ўзаро етказиб беришлари билан алмаштириш орқали минтақанинг ички савдо ҳажмини яна 11,4 миллиард  долларга ошириш имкони бор.

Маълумот учун, Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 7,9 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Марказий Осиё эса 2026 йилда 5,8 фоизлик ўсиш кўрсаткичи билан Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг тез ривожланаётган ҳудуд бўлиб қолиши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...