Загрузка
Загрузка
Миср 1 ноябрдан ўзбекистонликлар учун кириш қоидаларини кучайтириши мумкин
Жамият

Миср 1 ноябрдан ўзбекистонликлар учун кириш қоидаларини кучайтириши мумкин

71
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   2026 йилнинг 1 ноябридан эътиборан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга кириши бўйича қўшимча талаблар жорий этилиши кутилмоқда.

Янги қоидаларга кўра, саёҳатчилардан олдиндан виза расмийлаштириш ва хавфсизлик хизматининг олдиндан бериладиган розилигини (Security Approval) олиш талаб этилиши мумкин.

Ушбу ўзгаришлар Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон фуқароларига ҳам татбиқ этилиши айтилмоқда.

Шунингдек, туристик манбаларда молиявий таъминланганликни тасдиқлаш ҳамда яқин қариндошларисиз саёҳат қилаётган муайян ёшдаги сайёҳлар учун чекловлар киритилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Аммо бу талаблар Миср расмий идоралари томонидан ҳали расман тасдиқланмаган.

Туроператорларнинг билдиришича, 2026 йил 31 октябрь амалдаги тартиб бўйича киришнинг охирги куни бўлиши, янги қоидалар эса 1 ноябрдан кучга кириши кутилмоқда.

Олдинроқ Латвия ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун виза беришнинг амалдаги тартибини ўзгартирмасликка ва чекловлар киритмасликка қарор қилганди. Ўзбекистон томони Латвия давлат идоралари вакиллари билан ўтказилган қатор дипломатик музокаралар якунида бундай чекловларга ҳеч қандай эҳтиёж йўқлигини исботлаб берган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...