Загрузка
Загрузка
Деновда 32 ёшли қариндошини шавқатсизларча ўлдирган беш нафар шахсга суд ҳукми ўқилди
Ҳодисалар

Деновда 32 ёшли қариндошини шавқатсизларча ўлдирган беш нафар шахсга суд ҳукми ўқилди

60
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  ​Сурхондарё вилояти Денов туманида мулкий низо сабабли 32 ёшли йигитни бир гуруҳ бўлиб дўппослаб, ўлдирган беш нафар шахс узоқ муддатга қамалди.

Эслатиб ўтамиз, ​ҳодиса 27 апрель куни соат 17:50 ларда "Боғишамол" маҳалласидаги автоювиш шохобчаси олдида содир бўлганди ва 37 ёшли шахс шериклари билан биргаликда, олдиндан зиддиятда бўлган амакиси ва унинг ўғлини уриб, тан жароҳати етказган эди.

Шундан сўнг ҳам тинчимай, улар жабрланувчиларни Gentra автомашинасига мажбурлаб ўтказиб, номаълум томонга олиб кетганди.

Жабрланувчи Денов тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ташлаб кетилиб, шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, у 28 апрель куни вафот этганди.

Шунингдек, судланувчилардан бирининг яшаш хонадонида 28 апрель куни ўтказилган тинтув вақтида кийим чўнтакларидан марихуана қолдиқлари, шунингдек, тўртта гугурт қутиси ичида опий қолдиқлари аниқланган.

​Суд ҳукмига кўра, жиноят кодексининг 59-моддаси (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиб, судланувчиларга тегишлича 9 йил, 8 йил 10 ой, 8 йил 6 ой ҳамда икки нафарига 4 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...