Загрузка
Загрузка
Қорақалпоғистонда 50 минг аҳолига мўлжалланган Nukus city барпо этилади
Жамият

Қорақалпоғистонда 50 минг аҳолига мўлжалланган Nukus city барпо этилади

49
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қорақалпоғистонни 2027 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича янги мақсадлар белгиланди. Шунингдек, Нукус шаҳрида замонавий инфратузилма ва энергия тежамкор технологиялар асосида янги шаҳар барпо этиш режалаштирилмоқда.

"Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ, Нукус шаҳридаги Жолшилар маҳалласига қарашли Ашшикўл ҳудудида 270 гектар майдонда Nukus city барпо этилади.

Янги шаҳар 50 минг аҳолига мўлжалланган бўлиб, уни қуришда илғор архитектура ечимлари ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланилади.

Лойиҳа учун "Янги Тошкент" тажрибасидан келиб чиқиб, хорижий ташкилотлар тавсиялари асосида замонавий бош режа ишлаб чиқилади.

Ҳудудда "ақлли шаҳар" ечимлари жорий этилган кўп квартирали уйлар, савдо ва бизнес марказлари, меҳмонхоналар, парклар, яшил ҳудудлар, фавворалар, спорт майдончалари ҳамда ижтимоий соҳа объектлари қурилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, қарорда 2027 йилда Қорақалпоғистоннинг иқтисодий кўрсаткичларини ошириш вазифалари ҳам белгиланган. Хусусан, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 8 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 7 фоизга, бозор хизматларини 17 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 5 фоизга, қурилиш ишларини эса 13 фоизга ошириш режалаштирилган.

Қарорда экспорт ҳажмини 550 миллион АҚШ долларига етказиш, жами инвестициялар миқдорини эса икки бараварга ошириб, 5 миллиард долларга етказиш мақсадлари ҳам белгиланган.

Бундан ташқари, биринчи босқичда даромади паст бўлган 125 минг оиладаги 513 минг нафар аҳолини юқори даромадли иш ўринларига жойлаштириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда 1 миллион аҳолига мўлжалланган "Янги Қарши" барпо этилиши ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...