Президент Сирдарёдаги газ портлаши қурбонлари оилаларига 100 миллион сўм моддий ёрдам ажратди
Жамият

Президент Сирдарёдаги газ портлаши қурбонлари оилаларига 100 миллион сўм моддий ёрдам ажратди

36

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 2 декабрь куни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги "Bek Family Cafe" умумий овқатланиш шаҳобчасида содир бўлган портлаш ва ёнғин оқибатида 3 нафар фуқаро вафот этгани хақида хабар берилганди. Президент томонидан уларнинг оилаларига моддий ёрдам пули ажратилди. 

Кеча Шавкат Мирзиёев жабрланганлар билан учрашиб, уларга ёрдам берилиши ҳақида маълум қилди. Президент вафот этган фуқаролар оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, уч кун муддатда ҳар бир қурбон оиласига 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратишни топширди.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ошхонада мавжуд бўлган 50 литр ҳажмдаги суюлтирилган пропан газ баллони ўчоққа ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид равишда уланган. Баллондан сизиб чиққан углеводород гази ва ҳаво аралашмасининг чақнаши портлашга олиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан бир қатор моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилган. Хусусан, Жиноят кодексининг 192¹¹-моддаси 1-қисми (Масъулиятсизлик), 257-модда 2-қисми "а,б" бандлари (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш), 259-модда 2-қисми “а,б“ бандлари (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш).

Дастлаб бир киши ҳолат юзасидан гумонланган бўлса, эндиликда "Bek Family Cafe"нинг уч нафар масъул шахси процессуал тартибда қамоққа олинди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...