Самарқанддаги "Қорасув" сув омбори қуриб қолгани сабабли вазирлик вазиятни назоратга олиб, сув захирасини яратишга киришди
Жамият

Самарқанддаги "Қорасув" сув омбори қуриб қолгани сабабли вазирлик вазиятни назоратга олиб, сув захирасини яратишга киришди

40

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жойлашган, стратегик аҳамиятга эга "Қорасув" сув омборининг тубигача қуриб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Сув омборидаги ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлганидан сўнг, Сув хўжалиги вазирлиги бу борада расмий муносабат билдирди. Сув омборидаги вазиятни яхшилаш мақсадида, Зарафшон дарёсидан сув йўналтириш имконияти яратилганлиги маълум қилинди.

Вазирликнинг маълумотига кўра, "Қорасув" сув омбори (1988 йилда ишга тушган) асосан Қорасув дарёсидан келадиган ёғингарчилик ва сел сувлари ҳисобига тўлади.

Дастлабки лойиҳавий сиғими 27,6 миллион м³ (фойдали ҳажми 25,4 миллион м³) бўлган. Бироқ, 37 йиллик эксплуатация даврида лойқа тўпланиши ҳисобига фойдали ҳажми 23,4 миллион м³ га тушган.

Хабарда сув омборидан Пайариқ туманидаги 5200 гектар суғориладиган ер майдонлари қўшимча сув билан таъминланиши айтилган.

Агар 2019 йилда ёғингарчиликнинг кўп бўлиши ҳисобига омборда 22,6 миллион м³ сув тўпланган бўлса, 2025 йил 1 январь ҳолатида сув ҳажми атиги 2,92 миллион м³ ни ташкил этган. Март ойига келиб сел сувлари ҳисобига бу ҳажм 9,3 миллион м³ га чиққан, аммо апрель-август ойларида бутун захира (9,3 миллион м³) истеъмолчиларга етказиб берилган.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мутахассислари "Қорасув" сув омборидаги ҳолатни доимий мониторинг қилиб бормоқдалар. Сув захирасини яратиш мақсадида Зарафшон дарёсининг бир қисмидан "Қорасув" сув омборига қўшимча сув ташлаш имконияти яратилган. Бу ишлар Зарафшон дарёсидан келаётган сув сарфи ошишига қараб амалга оширилади.

Ҳозирда кузатилаётган ёғингарчиликлар ҳисобига ғалла майдонларини суғориш ишлари тўхтатилган. Бу 2026 йил учун сув захирасини яратишга имкон беради.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...