Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 14–17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида қатор йирик тадбирлар ўтказилиши мўлжалланмоқда. Шу муносабат билан пойтахтнинг айрим кўчаларида автомобиль ҳаракати вақтинча чекланади.
Хусусан, 15 ноябрь куни соат 14:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий-Ганга кўприк кесишмасидан, Абдулла Қодирий, Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари ўртасида ҳаракат тўхтатилади.
Шу куни соат 09:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий-Қорасарой кўчалари кесишмасидан Қорасарой кўчаси бўйлаб Нурафшон-Қорасарой кесишмасигача йўл тўсилади. Ҳайдовчилар Себзор ва Нурафшон кўчалари орқали ҳаракатланиши мумкин.
16 ноябрь куни соат 10:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов - Ботир Зокиров кўчалари кесишмасидан, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб, Ислом Каримов - Фурқат кўчалари кесишмасигача йўл қисман ёпилади.
Шу куни соат 09:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов - Фурқат кесишмасидан Фурқат кўчаси иккинчи даражали йўл бўйлаб Хадра майдонигача йўл тўсилади. Ҳайдовчилар Алишер Навоий ва Ислом Каримов кўчалари орқали ҳаракатланиши мумкин.
14-17 ноябрь кунлари Тошкентга кирувчи юк машиналари учун чекловлар қўлланади, марказий ҳудудларда ҳаракатлари тўхтатилиши режалаштирилган. Воҳадан водийга ҳаракат ва водийдан воҳага ҳаракат йўллари ўзгаради, альтернатив йўл сифатида Д-012 орқали ҳаракатланиш таъминланади.
Масъул идоралар вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.

Изоҳлар мавжуд емас