Загрузка
Загрузка
Қурилишга рухсат олиш харажатлари икки баробарга қисқартирилади
Жамият

Қурилишга рухсат олиш харажатлари икки баробарга қисқартирилади

42
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш ва тадбиркорлар учун давлат хизматларини соддалаштириш мақсадида Президентнинг "Қурилиш соҳасида натижага асосланган бошқарувни жорий этиш ҳамда соҳада давлат хизматларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (ПФ–104-сон) қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, қурилиш жараёнидаги бюрократик тўсиқлар камайтирилиб, назоратнинг замонавий тизимлари ишга туширилади.

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида архитектура-шаҳарсозлик талабларини бериш тизими бирлаштирилиб, ягона давлат хизмати жорий этилади. Бу эса тадбиркорларнинг соҳага оид рухсатномалар олишдаги харажатларини икки баробаргача қисқартириш имконини беради. Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан бошлаб объектларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш "1 та ариза – 1 тўлов – барча уланиш нуқталари" тамойили асосида композит шаклда амалга оширилади.

Фармонга кўра, бинонинг конструкцияси, мустаҳкамлиги ва ёнғин хавфсизлигига таъсир қилмайдиган, қувват ва мақсади ўзгармаган ҳолда амалга ошириладиган ички режавий ўзгаришларни лойиҳалаштиришда ҳудудий кенгашлар билан қайта келишиш амалиёти бекор қилинган. Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун аризачиларга қўшимча 5 иш куни бериладиган бўлган.

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб қурилиш объектларини назорат қилишда видеокузатув тизими мажбурий этиб белгиланмоқда. Хусусан, тадбиркорлар томонидан қуриладиган кўп квартирали уйлар, III ва IV тоифадаги ижтимоий, меҳмонхона, туризм, савдо ва саноат объектларида, шунингдек, қиймати 3 миллиард сўмдан юқори бўлган бюджет ҳисобидаги қурилишларда видеокузатув камераларини ўрнатиш талаб этилади. Мазкур янгиликлар қурилиш сифатини ошириш ҳамда жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган.

Бундан олдин Олий Мажлис Сенати 19 май куни бўлиб ўтган 15-ялпи мажлисда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятовга парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилганди. Объектларни лойиҳалашда кенг кўламли молиявий талон-торожликлар, қурилиш майдонларида одамлар ўлими билан боғлиқ кескин вазият, қурилиш меъёрларининг янгиланишини эътиборсиз қолдириш ва аҳоли шикоятлари билан самарасиз ишлаш қатъий чоралар кўришга сабаб бўлган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...