Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 70 ёшдан кейин ота бўлган эркаклар сони очиқланди
Жамият

Ўзбекистонда 70 ёшдан кейин ота бўлган эркаклар сони очиқланди

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил якунларига кўра эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичлари оталарнинг ёш гуруҳлари кесимида таҳлил қилинди. Унга кўра, ўтган йил давомида мамлакатда жами 879 599 та туғилиш ҳолати расмий қайд этилган бўлиб, энг юқори кўрсаткич 25–39 ёшдаги оталар ҳиссасига тўғри келган.

Статистик маълумотларга кўра, оталарнинг ёши улғайган сари туғилиш сони камайиши кузатилган бўлса-да, юқори ёшдаги гуруҳларда ҳам сезиларли кўрсаткичлар қайд этилган. Хусусан, 60 ёш ва ундан катта бўлган 638 нафар эркак фарзандли бўлган бўлса, уларнинг 48 нафари 70 ёшдан ошган шахслардир.

Туғилишларнинг оталар ёши бўйича тақсимоти:

  • 25 ёшгача: 97 917 нафар;
  • 25–39 ёш: 718 798 нафар (энг кўп кўрсаткич);
  • 40–59 ёш: 62 246 нафар;
  • 60 ёш ва ундан катталар: 638 нафар (шундан 48 нафари 70 ёшдан юқори).

Шу билан бирга, 40 ёшдан ошганда она бўлиш ҳолатлари 12 мингдан ошган эди. Бу умумий кўрсаткичнинг 1,4 фоизни ташкил қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...