Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш қайд этилган.
Туғилишлар оталарнинг ёш гуруҳлари бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп ҳолат 25–39 ёшли оталар ҳиссасига тўғри келган — 309 182 нафар.
Шу даврда 40–59 ёшдаги оталардан 29 403 нафар, 60–69 ёшдагилардан 249 нафар фарзанд туғилган.
Статистикага кўра, 70 ёш ва ундан катта ёшдаги 29 нафар эркак ҳам фарзандли бўлган.
25 ёшгача бўлган оталар ҳиссасига эса 34 526 та туғилиш тўғри келган.
Маълумот учун, 2026 йилнинг биринчи ярмида туғилиш коэффициенти 19,6 промиллегача пасайиб, аҳоли сонининг йиллик ўсиш суръати ҳам 1,7 фоизни ташкил қилганди.

Изоҳлар мавжуд емас