Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бош прокурорнинг буйруғига кўра, Нодиржон Арипов Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 38 ёшли Арипов меҳнат фаолиятини 2009 йилда Сергели туманида суд ижрочиси сифатида бошлаган бўлиб, кейинчалик Суд департаментининг Юнусобод туман бўлими ва Тошкент шаҳар бошқармасида турли вазифаларда ишлаган.
У 2017 йилдан бошлаб Мажбурий ижро бюроси тизимида фаолиятини давом эттириб, бюронинг Тошкент шаҳар бошқармасида катта инспектор, шунингдек, Янгиҳаёт ва Учтепа туман бўлимлари бошлиғи сифатида масъул лавозимларда ишлаган. Ушбу тайинловга қадар Арипов Олмазор туман бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Бошқарманинг собиқ раҳбари Арзиев эса Андижон вилоят прокурорининг ўринбосари лавозимига ўтказилди.
Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланганди. Мирвоҳид Азимов ушбу лавозимни эгаллаган эди, тегишли тайинлов президент қарорига мувофиқ амалга оширилган.

Изоҳлар мавжуд емас