Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 6 декабрь куни эрталаб, Бухоро вилоятида тоғ-кон саноати учун портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи корхонада портлаш содир бўлиб, кейин ёнғин чиққан. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор.
ФВВ хабарига кўра, ҳодиса соат 09:40 да Когон тумани "Мустақиллик" МФЙ ҳудудидаги корхонада содир бўлган. Ёнғин соат 10:27 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 7 та бўлинмаси томонидан тўлиқ бартараф этилган.
Фавқулодда вазият вақтида цехда 30 нафар ишчи бўлган, тўрт киши ҳалок бўлган, яна тўрт киши енгил тан жароҳати олган: улардан икки нафари касалхонага ётқизилган, икки нафарига ёрдам кўрсатилгач, уйларига жавоб берилган.
Ўзбекистон президенти топшириғига биноан Саноат хавфсизлиги қўмитаси раиси Алишер Рафиқов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди. Комиссияга жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, ҳодиса сабабларини аниқлаш ва келгусида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўриш топширилди.
Аввалроқ Гулистондаги кафелардан бирининг ошхонасида газ баллони портлаб, уч киши ҳалок бўлганди. Иш қўзғатилди, уч киши қамоққа олинди.
Ситуатив фотосуратдан фойдаланилган

Изоҳлар мавжуд емас