Загрузка
Загрузка
Давлатга тегишли ерни сотишга уринган фирибгар қўлга олинди
Ҳодисалар

Давлатга тегишли ерни сотишга уринган фирибгар қўлга олинди

62
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Тошкент ва Андижон вилоятларида ер майдонларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига жами 211 200 доллар маблағни қўлга киритмоқчи бўлган шахсларни фош этди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда энг йирик келишувга чек қўйилди. Фуқаро Фарғона вилояти Қува туманидаги фермер хўжалиги ва давлат захирасида бўлган жами 10 гектар ер майдонини юқори лавозимдаги танишлари орқали мижознинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Мазкур "хизмат" эвазига у 200 000 доллар  талаб қилган. У шу сўммани олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Андижон вилоятида эса фермер хўжалиги раҳбари Жалақудуқ туманидаги 8 сотих захира ер майдонини турар-жой қуриш учун олиб бериш эвазига фуқародан жами 11 200 доллар талаб қилган. У аввалроқ 9 500 долларни қўлга киритиб, қолган 1 700 долларни олаётган вақтида Департамент ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда иккала ҳолат юзасидан ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бундан олдин Давлат хавфсизлик хизмати ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тадбирларда дарахтларни кесишга рухсат бериш ва ер ажратиш билан боғлиқ пора олиш ҳолатлари ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...