Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Интерполнинг Тошкент ва Варшава шаҳарларидаги Миллий марказий бюролари ҳамкорлиги натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-2-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган шахс Польша Республикасидан экстрадиция қилинди.
Жиноят иши қўзғатилгач, айбланувчи мамлакат ҳудудини тарк этиб, узоқ вақт давомида хорижда яшириниб юргани сабабли Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувга берилган бўлган. Интерполнинг Тошкент ва Варшава ММБларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси вакилининг бевосита иштирокида унинг турган жойи аниқланиб, Интерполнинг Ўзбекистондаги ММБ ходимларига топширилиши таъминланган.
Экстрадиция жараёни икки давлат ваколатли органларининг самарали ҳамкорлиги ҳамда жиноий таъқибдан яшириниб юрган шахсларни қайтариш бўйича полиция ҳамкорлиги юқори самарадорлигини яна бир бор тасдиқлаган.
Кеча ҳам Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳамкорлиги натижасида бир ярим йилдан буён халқаро қидирувда бўлган шахс ватанга қайтарилганди.

Изоҳлар мавжуд емас