Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда бир аёл томонидан бошқа аёлга нисбатан зўравонлик ва ҳақоратлар қилинаётгани акс этган навбатдаги "самосуд" видеоси тарқалди. Айтилишича, аёл ўз эрининг ўйнашини топиб, уни самосуд қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага эр-хотин ўртасидаги оилавий келишмовчилик сабаб бўлган. Аёл ўз турмуш ўртоғининг бошқа бир аёл билан ишқий муносабатда бўлиб юрганидан хабар топган ва яқинлари билан биргаликда "рақибаси"ни тутиб, унга нисбатан жисмоний куч ишлатган.
Видео тасвирларда аёлнинг ерга ётқизилгани, ҳақорат қилингани ва унга нисбатан куч ишлатилгани кўринади. Воқеа иштирокчиларидан бири: "100 марта айтдикми, юрма деб?" дея аёлни айблаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан расмий муносабат билдирилмаган.
Май ойида ҳам пойтахтда юз берган "самосуд" ҳодиса ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлганди: автобус йўловчилари ўнлаб одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирган енгил автомобиль ҳайдовчисини калтаклаган эди.

Изоҳлар мавжуд емас