Загрузка
Загрузка
Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев оиласига тегишли миллионлаб долларлик кўчмас мулк ва бизнес активлари аниқланди
Ҳодисалар

Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев оиласига тегишли миллионлаб долларлик кўчмас мулк ва бизнес активлари аниқланди

49
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаевнинг яқин қариндошлари номига расмийлаштирилган йирик бизнес активлари ва қимматбаҳо кўчмас мулклар борлиги маълум бўлди.

Тақдим этилган реестр ва ҳужжатларга асосан, Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Боғсарой маҳалласи Конституция кўчасида жойлашган CONSTI HOTEL меҳмонхонасига эгалик қилувчи оилавий корхона 2025 йил 12 февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Меҳмонхонанинг қиймати тахминан 3–4 миллион долларга баҳоланади. Мазкур корхона раҳбари сифатида Мусаевнинг турмуш ўртоғи Мусаева Дилдора кўрсатилган. Унинг тенг улушдаги (50 фоиздан) таъсисчилари сифатида эса қизи Каримова Мунисахон Беҳзод қизи ва ўғли Мусаев Абдулбоситхон Беҳзод ўғли қайд этилган.

Шунингдек, пойтахтнинг Яккасарой тумани Дилбулоқ маҳалласи Шота Руставели кўчаси 2-тор кўчасида умумий фойдали майдони 208,86 квадрат метр бўлган нотурар кўчмас мулк объекти ҳам бевосита Мусаева Дилдора номига расмийлаштирилгани аниқланган. Мазкур объектнинг бозор қиймати тахминан 1 миллион долларга баҳоланади.

Аввалроқ Миграция агентлиги айрим Telegram каналлари ва интернет ресурсларида унинг раҳбарияти ҳамда ходимлари ҳақида тарқатилаётган маълумотларни асоссиз ва текширилмаган деб атаганди.

Агентлик маълум
қилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширувлар якунлари бўйича ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши айтилган.

Аммо бугунги фактларга асосланган ва аниқ маълумотлар мавжуд хабарлар яна шубҳаларни кун тартибига чиқарди.

Эслатиб ўтамиз, Миграция агентлиги ва собиқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасидаги ҳуқуқий ворислик низоси сабаб 126 та ижро ҳужжати бўйича 13,6 миллиард сўмлик қарздорлик, жумладан, собиқ ходимларнинг ойлик маошлари ва компенсация тўловлари тўланмай қолаётгани ҳақида олдинроқ
хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...