Загрузка
Загрузка
Мураббийининг тегажоғлигидан номусини ҳимоялагани учун жаримага тортилган 18 ёшли қиз оқланди
Ҳодисалар

Мураббийининг тегажоғлигидан номусини ҳимоялагани учун жаримага тортилган 18 ёшли қиз оқланди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сирдарё вилоят судининг апелляция инстанцияси Сайҳунобод туманида собиқ мураббийининг шаҳвоний тегажоғлигига қаршилик кўрсатиб, бақиргани учун "майда безорилик"да айбланиб жаримага тортилган 18 ёшли қизга нисбатан чиқарилган қарорни бекор қилди. 

Унинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд эмаслиги сабабли маъмурий иш МЖтКнинг 271-моддаси 1-қисмига асосан тугатилган. 

​Расмий хабарга кўрa, жорий йилнинг 17 июль куни 26 ёшли собиқ мураббий Сардоржон Хаитбоев хиёбонда 18 ёшли собиқ шогирдига шаҳвоний таклиф- жинсий алоқа қилишни билдириб, шилқимлик қилган. Қиз жим турмасдан бақириб, ўзини ҳимоя қилган ва тажовузкорнинг ноқонуний ҳаракатларини тўхтатиб қолган. 

​Бироқ биринчи инстанция суди шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинлаш билан бирга, ўз-ўзини ҳимоя қилган қизни ҳам "жамоат тартибини бузганлик"да айблаб, БҲМнинг 3 баравари (1 236 000 сўм) миқдорида жаримага тортган. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кескин эътирозларга сабаб бўлган. 

​Шу сабабли икккинчи апелляция суди нафақат қизни тўлиқ оқлади, балки ушбу иш бўйича суриштирув ўтказган ИИБ профилактика инспектори ҳамда туман суди судьясига нисбатан ҳам тегишли тақдимномалар чиқарган. 

Олдинроқ Тошкентда собиқ турмуш ўртоғига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган эркак маъмурий қамоқ жазосига тортилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...