Загрузка
Загрузка
Наманганда ўрмон хўжалигида "ербозлик" сабаб мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди
Ҳодисалар

Наманганда ўрмон хўжалигида "ербозлик" сабаб мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида ўтказилган текширувлар натижасида ерларни ноқонуний сотиш, ижара пулларини ўзлаштириш ва табиий ресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Январь ойида тузилган ишчи гуруҳнинг ўрганишларига кўра, хўжалик мансабдорларининг совуққонлиги оқибатида давлат манфаатларига жами 3 миллиард сўмга яқин зарар етказилган.

Аниқланишича, 5 нафар тадбиркор ўрмон ерларида рухсатсиз бинолар қурган. Шунингдек, 460 нафар ижарачидан 1 миллиард 480 миллион сўм ижара пуллари ундирилмаган.

2023-2025 йиллар давомида 5356 куб метр норуда материаллар (қум-шағал) ноқонуний қазиб олинган. Бу билан давлатга 1 миллиард 322 миллион сўм зарар етказилган.

Маълум бўлишича, ушбу ўрмон хўжалиги ўрмонбеги ва Кадастр ходими 20 сотих ерни турар-жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг доллар олаётганда қўлга тушган.

Директор вазифасини вақтинча бажарувчи ҳам 50 сотих ерни ижарага бериш учун 10 минг доллар талаб қилиб, шундан 5 минг долларини олаётганда ушланган. Аниқланишича, ушбу шахс муқаддам бир неча бор судланган бўлган.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг бир қатор моддалари, жумладан 168-модда (Фирибгарлик), 207-модда (Мансабга совуққонлик билан қараш) ва бошқа моддалар билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Тошкент ва Андижон вилоятларида ер майдонларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига жами 211 200 доллар маблағни қўлга киритмоқчи бўлган шахсларни фош этгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...