Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида термчиларга ўз вақтида тўланмаган 8 миллиард 833 миллион сўм миқдоридаги терм пуллари ундириб берилди.
Инспекция хабарига кўра, ушбу текширувлар Жорий йилнинг 2–4 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида амалга оширилган.
Давлат меҳнат инспекцияси пахта йиғим-терими мавсумида меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши, меҳнат ҳақининг ўз вақтида тўланиши ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги бўйича назорат тадбирларини изчил давом эттиришини маълум қилинган.
Аввалроқ Фарғона вилоятининг Бағдод туманида адлия идораларининг аралашуви натижасида фуқаро фойдасига фойдаланилмаган меҳнат таътили учун 14 миллион сўмдан ортиқ компенсация ундирилганди.

Изоҳлар мавжуд емас