Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда педагогларнинг малака синовлари вақтида тест саволлари суратга олиниб, имтиҳон ҳудудидан олиб чиқилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан ўрганиш бошланди.
Ўрганиш натижаларига кўра, Фарғона вилоятидаги 26-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси рухсат этилмаган махсус қурилма ёрдамида тест саволларини суратга олгани аниқланган.
Маълум қилинишича, ушбу ўқитувчи 27 октябрь куни соат 12:19 да синовга кириб, соат 14:04 да имтиҳон ҳудудини тарк этган ҳамда синов натижаларига кўра 26 балл тўплаган.
Марказнинг маълумот беришича, тест платформасига ҳар куни саволлар базаси юкланиб, тизим ушбу база асосида тест вариантларини белгиланган вақт оралиғида автоматик равишда янгилаб боради.
Янгиланиш амалга оширилгандан сўнг аввалги вариантлардаги саволлар такроран берилмайди.
Жумладан, 27 октябрь куни тест вариантлари соат 13:00 да янгиланган бўлиб, ўрганиш жараёнида суратга олинган саволлар кейинги синовларда қайта қўлланмагани ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли, марказ хулосасига кўра, мазкур ҳолат кейинги синов жараёнларининг шаффофлигига салбий таъсир кўрсатмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда "Йил ўқитувчиси" танловининг ўтказилиш жараёнлари ва натижалари юзасидан кескин норозиликлар акс этган видеолавҳа тарқалганди.

Изоҳлар мавжуд емас