Загрузка
Загрузка
Перу Республикасидан қидирувдаги шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Ҳодисалар

Перу Республикасидан қидирувдаги шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ҳамда хорижий ҳамкорлар билан яқин ҳамкорлик натижасида қидирувдаги шахс Перу Республикасидан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Маълум қилинишича, республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қидирувга берилган фуқаро Перу ҳудудида тергов органларидан яшириниб юрган вақтда аниқланиб, халқаро қидирув доирасида қўлга олинган.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган ўта йирик миқдордаги фирибгарликни содир этганликда гумонланмоқда. Қайд этилишича, у Туркия Республикаси фуқароси ҳисобланади.

Экстрадиция жараёни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Халқаро-ҳуқуқий департаменти, Перу Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Интерполнинг Тошкент ва Лима шаҳарларидаги Миллий марказий бюролари ўртасидаги мувофиқлаштирилган ҳаракатлар натижасида амалга оширилган. Шунингдек, транзит жараёнида Франция ва Бирлашган Араб Амирликлари ваколатли органлари ҳам халқаро ҳуқуқ доирасида кўмак кўрсатган.

Экстрадиция қилинган шахс кейинги процессуал ҳаракатлар ва қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистонга олиб келинган.

Олдинроқ ҳам Халқаро қидирувда бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) ушланиб, Интерпол ҳамкорлигида ватанга қайтарилганди. Улар фирибгарлик ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...