Тошкентда ИИБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди
Ҳодисалар

Тошкентда ИИБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

34

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ИИО ФМБ) фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходими фуқародан "чиройли рақамли" ID-карта расмийлаштириб бериш эвазига 1500 доллар талаб қилган. 

Пойтахтда яшовчи фуқаро ИИО ФМБ ходимининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, ИИВнинг тегишли бошқармасига ариза билан мурожаат қилган.

ИИВнинг Тошкент шаҳар бўйича хавфсизлик бош бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи келишилган пулнинг 1000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Ховос туманида ИИБ Тезкор-қидирув хизматида хизмат қилувчи, подполковник ва майор унвонига эга икки масъул ходим пора олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...