Загрузка
Загрузка
Тошкентда Lixiang Li 9 уриб юбориши оқибатида 39 ёшли пиёда вафот этди
Ҳодисалар

Тошкентда Lixiang Li 9 уриб юбориши оқибатида 39 ёшли пиёда вафот этди

40
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видеолар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ТХАЙ кўчасида катта тезликда ҳаракатланган автомашина йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган. 

Ҳодиса 1 ноябрь куни соат 17:45 ларда Қўйлиқ қурилиш бозори қаршисида содир бўлган. 

22 ёшли фуқаро Lixiang Li 9 автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлдан ўтаётган 39 ёшли пиёдани уриб юборган.

 Олинган оғир тан жароҳатлари оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчиларни қоидаларга қатъий риоя қилишга, пиёдаларни эса йўлни фақат белгиланган жойлардан кесиб ўтишга чақирган. 

Аввалроқ Чилонзорда 21 ёшли ҳайдовчи Lacetti автомобилида дахшатли ЙТҲга учраганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...