Загрузка
Загрузка
Туркия фуқароси Ўзбекистонда қарийб 240 минг доллар маблағи ва мол-мулклари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилди
Ҳодисалар

Туркия фуқароси Ўзбекистонда қарийб 240 минг доллар маблағи ва мол-мулклари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилди

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркия фуқароси Меҳметбей Наманган вилоятида яшовчи аёл ва унинг яқинлари томонидан унга тегишли 238 минг доллар маблағ ҳамда Ўзбекистондаги бир қатор мол-мулклари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини иддао қилди. Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат юзасидан тўрт йилдан бери судларга мурожаат қилиб келмоқда, бироқ ҳозирга қадар натижа бўлмаган. 

Мурожаатчи Туркиядан Ўзбекистонга жами 238 минг доллар маблағни заргарлик дўкони ва бошқа воситачилар орқали ўтказганини, кейинчалик эса пуллар турли баҳоналар билан қайтарилмаганини айтган. Унинг таъкидлашича, ушбу маблағлар ҳисобидан Ўзбекистонда бешта хонадон, бир юк машинаси ва бир енгил автомобиль харид қилинган. 

Меҳметбейнинг айтишича, у дастлаб оғир ижтимоий аҳволда қолган ўзбек оиласига бошпана ва озиқ-овқат билан ёрдам берган. Кейинчалик аёл ижтимоий тармоқларда уни "турмуш ўртоғим" сифатида таништиргани ва бу ҳолат Туркиядаги оилавий муносабатларига салбий таъсир кўрсатганини билдирган. 

Унинг иддаосига кўра, Ўзбекистонда харид қилинган мол-мулкларни аёл "маҳр" сифатида расмийлаштирган ва кейинчалик уларни қарзларга бериб юборганини айтган. Мурожаатчи эса мол-мулкларини қайтариш талабига жавоб олмаганини билдирган. 

Шунингдек, Меҳметбей аёлнинг қизи ҳам уни онасининг ҳаракатларидан огоҳлантирганини айтган. Унинг сўзларига кўра, қизи овқатига дори қўшилгани ва бунинг оқибатида 38 соат ухлаб қолгани ҳамда заҳарланган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантириб, унга эҳтиёт бўлишни тавсия қилган. 

Мурожаатчи мазкур воқеалар оқибатида руҳий ва моддий зарар кўрганини, соғлиғи ёмонлашганини билдирган. У ўз иддаоларини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжатлари, гувоҳлар ва аудиоёзувлар мавжудлигини маълум қилган. 

Бундан олдин Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-техник тадбирлар натижасида фуқароларнинг банк карталаридаги миллионлаб маблағларини яширинча ўзлаштириб келган йирик жиноий тармоқ фош этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...